Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси вакили билан учрашди
25 Мар
2025 йил 25 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси (UNODC)нинг Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Оливер Штольпе билан учрашди.
МАҲКУМ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ ҲОЛАТИ ОМБУДСМАН НАЗОРАТИГА ОЛИНДИ
25 Мар
Омбудсманга 50-сон Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилгани ҳақида мурожаат қилди.
Наврўз байрами муносабати билан маҳкумлар ўртасида бир қатор маърифий тадбирлар ташкил этилди
21 Мар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тасдиқлаган “Йўл харитаси”га мувофиқ ёш маҳкумларнинг ақлий салоҳиятини ошириш ва фикрини теран қилиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилиб келинмоқда.
Бухорода Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди
20 Мар
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан кўп мурожаатлар келиб тушадиган чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
19 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида жойлашган 3-сон тергов ҳибсхонасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унда ҳибсхонада сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди
18 Мар
Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда ва ижобий ечим топмоқда
17 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйи битирувчиси ва ота-она қарамоғисиз қолган ёлғиз қиз 2 йилдан буён унинг ижтимоий ҳуқуқлари таъминланмаётганлиги бўйича шикоят қилди.
“Яшил макон”: Озодликка ишора ёхуд янги ҳаёт сари қадам
14 Мар
2025 йил 14 март куни Сирдарё вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда 40-сон манзил-колонияси раҳбарияти ташаббуси билан муҳим экологик тадбир ўтказилди.
Мониторинг ташрифи: Самарқанд, Андижон, Наманган, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
14 Мар
Жорий ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Самарқанд, Андижон, Наманган, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари томонидан бир қатор пенитенциар муассасаларига мониторинг ташрифлари ўтказилди.