Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдир. 2022 йилда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иш бошлаши билан республиканинг чекка ҳудудларига бориб, фуқаролар муаммоларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди. Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан навбатдаги сайёр қабуллар Қўшкўпир туманининг Туркманистон Республикаси чегара ҳудуди ҳисобланган Ших ва Ғазовот қишлоқларида ўтказилди.