Навбатдаги очиқ мулоқотлар Сирдарё, Бухоро, Наманган, Қашқадарё, Андижон, Навоий, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида ўтказилди. Дастлаб, мурожаатлар таҳлил қилиниб, ҳар бир ҳудуд учун долзарб масалалар аниқланди ва тегишли масъул идора вакиллари жалб этилди.
“Омбудсман мактаби” тадбирларида жами 1000 нафардан ортиқ фуқаролар қамраб олинди. Хусусан, Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги "Шарқ гули", "Наврўз", "Ўзбекистон", "Навбаҳор", "Маданият" ва "Кайран", Сариосиё туманидаги "Кончилар", "Феруз", "Маданкон", Узун туманидаги "Чинор", “Серҳаракат”, “Саҳоват”, “Мустақиллик”, “Кичик жон чекка”, Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги “Бердоли”, “Ўзбекистон”, “Обод”, Кўкдала туманидаги “Хардури”, Қарши шаҳридаги “Мағзон” маҳаллалари, Хоразм вилояти, “Туркманлар” маҳалласи, Андижон вилояти, Жалақудуқ туманидаги “Намуна” ва “Сўфиқишлоқ” маҳаллалари, Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги “Чинор” ва “Зиёкор” ва бошқа маҳаллаларда яшовчи фуқаролар иштирок этишди.
Ушбу учрашувлар давомида иштирокчиларга кибержиноятчилик ва молиявий фирибгарликнинг олдини олиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнат миграцияси жараёнларини ҳуқуқий тартибга солиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
“Омбудсман мактаби” тадбирларидан сўнг Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларининг сайёр қабуллари ҳам ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги “Сирдарё иссиқлик электр станциялари” маркази, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги Қарши халқаро университети, Бухоро вилояти, Бухоро давлат университети, Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ҳам “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди.
Ушбу тадбирларда талабаларга ёшларга оид давлат сиёсати ва улар учун яратилган имкониятлар ҳақида тушунтириш берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.






