Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
05 Июл
2024 йилнинг 4-5 июль кунлари Омбудсман ўринбосари, котибият ходимлари, минтақавий вакил ҳамда Жамоатчилик гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда навбатдаги мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Мониторингларда, шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутатлари, Ижтимоий ҳимоя бошқармаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳудудий Кенгаши вакиллари ҳам иштирок этишди.
Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонаси: Иссиқ кунларда маҳкум ва маҳбусларга қандай шароитлар яратилган?
04 Июл
2024 йилнинг 3 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Ж.Валиев Наманган вилоятидаги 6-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича ўз мажбуриятларини самарали бажараётгани эътироф этилди
04 Июл
Ўзбекистон ташқи сиёсатида миллий манфаатлардан келиб чиқиб, нафақат хорижий давлатлар, балки йирик халқаро ташкилотлар билан ҳам ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.
Ёшлар куни муносабати билан Навоий вилоятидаги маҳкумлар учун концерт дастурлари ташкил этилди
03 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Навоий вилоятидаги 4,5,11,12 жазони ижро этиш колониялари ва 36-сон Манзил колонияда 30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан концерт дастурлари ва турли спорт машғулотлари уюштирилди.
Сирдарёда навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири ташкил этилди
03 Июл
2024 йилнинг 28 июнь куни Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 1-сонли умумий умумтаълим мактабида навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбир ўтказилди. Унда “Дўстлик”, “Тинчлик”, “Истиқлол” маҳаллалари аҳолиси қамраб олинди.
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
02 Июл
Жорий йилнинг 2 июль куни Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Хоразмнинг Урганч туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида сайёр қабул ва тиббий кўрик ташкил этилди
02 Июл
2024 йил 28 июнь куни Хоразм вилояти Урганч тумани Ғойбу қишлоғи "Туркманлар" маҳалласида жойлашган "Ўзбек-Туркман" дўстлик уйида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда Урганч туманидаги “Туркманлар”, “Хожибойлар”, “Оқ мактаб”, “Шохидонлар”, “Адолат” маҳаллаларида яшовчи аҳоли қамраб олинди.
Тошкентдаги Наркология биноси анча эскирганлиги маълум бўлди
01 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳри минтақавий вакили Б.Машарипов 2024 йилнинг 24 июнь куни Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиалига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман Санкт-Петербургдаги юртдошларимиз мурожаатларини  ўрганди
29 Июн
2024 йилнинг 28 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза ЭшматоваСанкт-Петербург шаҳрига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди.