Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкум соғлиғи туфайли ўталмаган жазо муддатидан озод қилинди
02 Авг
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июль куни Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифи давомида мазкур колониядан Қўнғирот туман Тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлимига ётқизилган маҳкум  Ж.Қ.нинг аҳволидан хабар олиб, унинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги боис, шу куннинг ўзида бемор Нукус шаҳридаги республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология тиббиёт марказига даволаниши учун ётқизилган эди.
“Тоштурма”даги ҳолатлар Омбудсман томонидан ўрганилди
02 Авг
Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Тоштурмадан нолалар” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Андижонда навбатдаги “Омбудсман мактаби” ташкил этилди ва фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
02 Авг
Андижонда фуқароларнинг мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлардан, ижтимоий соҳада аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди. Унда Асака туманидаги “Амир Темур”, “Қадрият”, “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Муқумий”, “Юксалиш”, “Бирлик”, “Бирдамлик”, “Байнал-Минал” МФЙ ларида яшовчи 100 нафарга яқин аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
31 Июл
2024 йилнинг 31 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Мазкур қонун лойиҳа Қонунчилик палатаси депутатлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, давлат органлари ва идоралари, қонун лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.
Омбудсман қабулида фуқаролар томонидан қандай масалалар кўтарилди?
31 Июл
Жорий йилнинг 31 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Ўта хавфли рецидивистни тергов ҳибсхонасига тез-тез чақирилаётгани ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилмоқда
30 Июл
Жорий йилнинг 29 июль куни generalissimus_uzb телеграм каналида “ЖИЭМ ва тергов ҳибсхоналарини прокуратура назорат қилмай қўйдими ёхуд ўта хавфли рецидивист ЖИЭМдан ИИВ Марказий тергов ҳибсхонасига нега тез-тез чақирилмоқда” номли хабар эълон қилинди. Унда 2010 йилда озодликдан маҳрум қилинган ўта хавфли рецидивистни 2023-2024 йилларда ҳар ой тергов ҳибсхонасига чақиртирилгани қайд этилган ва ҳолат Омбудсман томонидан ўрганилиши сўралган.
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
30 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бир неча фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Омбудсман мурожаатларни кўриб чиқишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилмоқда
30 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро Ф.Л. алдов йўли билан Россияга ишлашга олиб кетилган синглисини Ўзбекистонга қайтариб олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Республикамиз бўйлаб одам савдосига қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди
29 Июл
Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 30 июль – “Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни” деб эълон қилинган. Сабаби дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланишади. Маълумотларга кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.