Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
 “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун қабул қилинди
17 Сен
2024 йилнинг 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда
17 Сен
Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман соат”лари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. 
Мурожаатчининг фуқароликка оид масаласи ижобий ечим топди
14 Сен
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га асли Қирғизистонда туғилган ҳозирда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи Х.М. мурожаат қилди. У мурожаатида узоқ йиллардан бери фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаётганлиги ва муаййан ҳуқуқлардан фойдалана олмаётганлигини баён қилиб, Ўзбекистон фуқаролигини олишда амалий ёрдам сўраган.
Нукусдаги 2-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 300 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
13 Сен
2024 йилнинг 13 сентябрь куни Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги  минтақавий вакилининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  мазкур ҳибсхонада сақланаётган 300 нафардан ортиқ шахслар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди 
13 Сен
2024 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг инсон ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илгари сурилган таклифлар ҳамда институтнинг 30 йиллик юбилейи муносабати билан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.  
Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга  етарли шароитлар яратилмаган-Омбудсман
13 Сен
2024 йилнинг 10 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Шеробод туман Ички ишлар бўлимининг Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасидан юборилган мурожаатлар ўрганилмоқда
12 Сен
2024 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унга жамоатчилик вакиллари ҳам жалб этилди.
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
12 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг асосий фаолият йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдир. 2022 йилда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иш бошлаши билан республиканинг чекка ҳудудларига бориб, фуқаролар муаммоларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди.