Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Пенитенциар муассасалардаги ҳаёт: Омбудсман мониторинг ташрифлари республика бўйлаб давом этмоқда
Ўтган ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари Омбудсман ҳузуридаги қийноққа солиш ҳолларининг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари билан Сурхондарё, Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент вилоятида жойлашган бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.

Интернатлар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, жазони ижро этиш колониялари ... – ҳар бир жойда инсон ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолати ўрганилди. Жумладан, мониторингларда Сурхондарё вилоятида жойлашган Денов ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар “Мурувват” интернат уйи ва Фарҳод ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Мурувват” интернат уйи, Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонаси ва Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ҳамда Чуама ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Мурувват” интернат уйи, Навоий вилоятида жойлашган махсус қабулхона ва Навоий шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ҳамда Тошкент вилоятидаги 21-сон Жазони ижро этиш колониясида яратилган шароитлар ўрганилди.

Муассасалардаги ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, тиббиёт бўлими, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сақлаш жойлари, кутубхона, спорт зал, тўгараклар хонаси, маданий дам олиш, телефон орқали сўзлашув, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, тинтув хонаси, сайилгоҳ, тергов ва адвокатлар хоналаридаги шароитлар ҳамда ҳудудлардаги видеoкузатув камералари ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “Омбудсман қути”ларига келиб тушган мурожаатлар қабул қилиниб, ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар билан жамоавий ва 60 га яқин якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати