Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди
09 Авг
Жорий йилнинг 9 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Тахиатош туманида фуқаролар учун тадбир ташкил этилди. Унда тумандаги “Шамшырак”, “Обод макан” ва “Ойдин йўл” маҳаллалар аҳолиси қамраб олинди.
Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
09 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 7 нафар фуқаро яшаётган кўп қаватли уйларига хизмат кўрсатувчи ташкилот (МЧЖ) устидан шикоят қилишди.
Шаҳрисабз
08 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Шаҳрисабз “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Маҳкумларнинг соғлиғи бўйича келиб тушган мурожаатлари ижобий ҳал қилинди
08 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилига Навоий шаҳрида жойлашган 4 ва 11-сон жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган 2 нафар маҳкум соғлиғини тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси Фарғонада
07 Авг
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан кўп мурожаатлар келиб тушадиган чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Омбудсман аралашувидан сўнг ишчиларнинг қарийб 850 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилди
07 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бир гуруҳ фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақлари асоссиз тўланмаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган эди.
Омбудсман илк бор янгиланган Конституцияга мувофиқ қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритди
06 Авг
Қайд этиш жоизки, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига асосан сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Олий Мажлис Сенати, Марказий сайлов комиссияси билан бир қаторда Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳам қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланган. 
Сайёр қабул натижасида ҳибсхонада никоҳ расмийлаштирилди
05 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллоёров 11-сонли тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Маҳкум соғлиғи туфайли ўталмаган жазо муддатидан озод қилинди
02 Авг
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июль куни Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифи давомида мазкур колониядан Қўнғирот туман Тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлимига ётқизилган маҳкум  Ж.Қ.нинг аҳволидан хабар олиб, унинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги боис, шу куннинг ўзида бемор Нукус шаҳридаги республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология тиббиёт марказига даволаниши учун ётқизилган эди.