Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман огоҳлантиришига мувофиқ, ишчиларнинг 830 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бир гуруҳ фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақлари асоссиз тўланмаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда 13 нафар фуқаро Фарғона вилоятида жойлашган “Қўқон ёғ-мой” ҳиссадорлик жамиятининг бир гуруҳ ишчилари манфаатида мазкур корхона раҳбарияти устидан шикоят қилишган. Қайд этилишича, ишчиларнинг 2024 йилнинг сентябрь ойидан буён 6 ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаган.

Корхона раҳбарияти мазкур ҳолатга жавобан ходимларга “ойлик йўқ ва яқин ойларда бўлмайди ҳам, хоҳласа ишласин, хоҳламаса йўқ!” мазмунида жавоб қайтарган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, унинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш якунларига мувофиқ, Омбудсман томонидан тегишли таъсир чоралари киритилди. Натижада 71 нафар ишчининг 830 млн сўмга яқин иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати