Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ёпиқ муассасаларда инсон қадри: Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи ўтказилди
10 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили 8-сонли Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Мониторинг доирасида қатор интеллектуал ва тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилди. Бу эса ёпиқ муассасаларда ҳам инсон қадрини таъминлаш, вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва қонунчиликка оид билимларни оширишга хизмат қилмоқда.
Чекка ҳудудларда комплекс ёндашув: Омбудсман мактаби доирасида тиббий кўрик, сайёр қабул ва ёшлар тўгараклари намойиши ўтказилди
09 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир Жалақудуқ туманидаги “Узункўча” маҳаллада жойлашган 37-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди.
Омбудсман мактаби: аҳоли мурожаатлари таҳлили асосида чекка ҳудудларда ҳуқуқий хабардорликни оширишга қаратилган очиқ мулоқотлар ташкил этилди
07 Июл
Маълумки, “Омбудсман мактаби” лойиҳаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, фуқаролар мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни жойларда ўрганиш ва ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг энг муҳим жиҳати шундаки, мавзулар Омбудсманга келиб тушаётган реал мурожаатлар таҳлили асосида танланади.
Аёллар қамоқхонасидаги шароитлар бўйича тарқалган хабар Омбудсман томонидан ўрганилди
05 Июл
Ижтимоий тармоқларда 2025 йилнинг 3-4 июль кунлари "Аёллар қамоқхонасида инсон қадри қўлланилмоқдами?" сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ўрганилди.
8 ой давомида ҳал қилинмаган мурожаат Омбудсман назоратида ижобий ҳал этилди
03 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро томонидан табиий газ таъминоти бўйича мурожаат келиб тушган.
Қашқадарёдаги тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифи: қабул, тиббий кўрик ва психологик машғулотлар
02 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан амалга оширилаётган мониторинг ташрифлар ва келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили асосида Қашқадарё вилоятидаги 5-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун тиббий кўрик, сайёр қабул ва психологик машғулотлар ташкил этилди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
30 Июн
2025 йил 30 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Омбудсманнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги
27 Июн
Жорий йилнинг 27 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан “Омбудсманнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги” мавзусида конференция ташкил этилди.
Наманганда 150 нафардан ортиқ янги касб ўрганган маҳкумга сертификатлар топширилди
25 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширадиган мониторинг ташрифлари доирасида маҳкумларга яратилган шароитларни ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг озодликка чиққанидан сўнг жамиятга мослашувини енгиллаштиришга қаратилган тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратишади.