Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ўринбосари қабули: фуқаролар мурожаати эшитилди
2025 йил 15 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосарининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда меҳнат ҳуқуқлари, пенсия, афв, уй-жой ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир мурожаат алоҳида тартибда кўриб чиқилиб, мурожаатчиларга амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотлар мутахассислари иштирокида қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар аниқланди. Айрим мурожаатлар эса жойига чиқиб ўрганиш ва аниқ чора-тадбирлар кўриш учун Омбудсманнинг тегишли минтақавий вакилларига юборилди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги тартибда тақдим этишлари мумкин:

www.ombudsman.uz расмий сайти

“Ombudsman.uz” мобил иловаси

1096 ишонч телефони

Омбудсман марказий аппарати ёки минтақавий вакиллари қабули (манзиллар сайтда кўрсатилган)

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати