Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фуқаронинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи тикланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи фуқаро О.Ю. томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро 2019 йилдан бошлаб фарзандлари таъминоти учун алимент тўлаб келган, 2025 йил 5 февралда кичик фарзанди 18 ёшга тўлгани боис алимент тўлаш мажбурияти тўхтаган. Барча қарзлар тўлиқ қопланган бўлишига қарамасдан, Мажбурий ижро бюросининг Иштихон туман бўлими томонидан унга нисбатан қўйилган Ўзбекистон Республикасидан четга чиқишга қўйилган вақтинча тақиқ  бекор қилинмаган. Фуқаро ушбу тақиқни олиб ташлаш мақсадида бир неча маротаба мурожаат қилган бўлишига қарамай, натижа бўлмаган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига мувофиқ, Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга.

Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилиши натижасида фуқаронинг ушбу конституциявий ҳуқуқи тикланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати