Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бир гуруҳ фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланди - Омбудсман
12 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камиловга Вилоятнинг Қувасой шаҳар, «Қалача» МФЙ фуқаролари маҳаллада қишлоқ врачлик пункти бўлмаганлиги сабабли, тиббий хизматдан фойдаланиш учун узоқ масофа босиб ўтишга мажбур бўлаётганликларидан шикоят қилишди.
Андижондаги тергов ҳибсхонасига ўрнатилган Омбудсман қутисига 2 ҳафтада 12 та мурожаат келиб тушган
10 Июл
2023 йилнинг 6 июнь куни Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилиб, мазкур муассасада сақланаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнларини бориши ҳақидаги фикрлари
09 Июл
Шу кунларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мамлакатимизга сайлов жараёнларини кузатиш учун келган ҳамкасб халқаро кузатувчилар билан учрашмоқда. Жорий йилнинг 8 июль куни Қозоғистон Республикаси Атирау вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Алмаз Абилдаев билан, бугун, яъни 9 июль куни Россия Федерацияси Свердловск вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Т.Мерзлякова ва Новосибирск вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Н.Шалабаевалар билан учрашди.
Омбудсман Туркия Буюк Миллат Мажлиси (Парламент) Аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар қўмитаси раиси билан учрашди
08 Июл
2023 йилнинг 8 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Буюк Миллат Мажлиси (Парламент) Аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар қўмитаси раиси Чигдем Эрдоган Атабек билан учрашди.
Сайловда иштирок этиб, давлат бошқарувида иштирок этинг
08 Июл
 Ҳар бир фуқаро давлат бошқарувида иштирок этиш яъни сайлаш ҳуқуқига эга. Бу унинг конституциявий ҳуқуқи.
 Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманлари сайлов жараёнида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши борасида фикр алмашишди
07 Июл
2023 йилнинг 7 июль куни мамлакатимизда жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнини кузатиш мақсадида ташриф буюрган халқаро кузатувчилар Туркия Бош Омбудсмани Шереф Малкоч ҳамда «Туркия-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари, Туркия Республикаси «Адолат ва ривожланиш» партияси депутати Осман Местен Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова билан учрашди.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили ёрдамида Мурувват уйидаги эркакларга ID-карталар топширилди
06 Июл
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи раҳбарияти ушбу муассасада яшовчи ногиронларнинг айримларига шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиб беришда ёрдам сўраб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилган эди. Чунки, мазкур муассасада кўп йиллардан буён парваришланиб келинаётган 7 нафар шахс мустақил равишда мулоқот қилиб, ўз фикрини баён этиш имкониятига эга эмас.
Аномал иссиқ шароитида маҳбусларга яратилган шароитлар бўйича Наманганда мониторинг ўтказилди
05 Июл
Жорий йилнинг 3 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Жаҳонгир Валиев Уйчи туманидаги 6-сон Тергов ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганди.
Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашди
04 Июл
Жорий йилнинг 4 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова муддатидан олдин бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБнинг миссия раҳбари Урсула Гачек билан учрашди.