Мониторингларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва 9-сон тергов ҳибсхонаси, Хоразм вилоятидаги Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси, Хонқа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли мастлик ҳолатида бўлган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш туманлараро пункти ва 11-сон тергов ҳибсхонаси ҳамда Бухоро вилоятида жойлашган Қоракўл “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйидаги шароитлар ўрганилди.
Ташрифлар давомида ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, тиббий хизмат кўрсатиш бўлими, тергов ва адвокатлар хонаси, кутубхона, спорт зал, тўгараклар хонаси, яқин қариндошлар билан узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналаридаги шароитлар ҳамда дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳолати, ҳудудлардаги иссиқлик таъминоти ўрганилди.
Ташрифлар давомида мазкур ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, аниқланган камчиликлар бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати