Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мурожаатчиларнинг 100 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Сирдарё вилоятида яшовчи фуқароларнинг жамоавий мурожаати келиб тушди. Унда фуқаролар Гулистон шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2023 йил октябрь ва ноябрь ойларидаги 15 кунлик ишлаган даврлари учун иш ҳақи берилмаганидан шикоят қилишган.

Мазкур мурожаат назоратга олиниб, Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва ишга оид ҳужжатлар тўпланди.

Шундан сўнг, Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига меҳнат ҳуқуқларининг тикланиши бўйича даъво аризаси киритилди.

Натижада мурожаатчиларга жами 100 млн сўмдан ортиқ иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари