Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман фуқаролар қабулини ўтказди
01 Дек
2023 йилнинг 1 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасида калтакланган аёл ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилди
30 Ноя
Ижтимоий тармоқларда 29 ноябрь куни соат 20:05да Андижон вилоятидаги 3-Тергов ҳибсхонасида ходимлар маҳбус О.Ғуломовани 1 ойлик чақалоғи билан уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилаётганлари ҳақида хабар эълон қилинди.
Омбудсманнинг Андижондаги минтақавий вакили ногиронлиги бўлган шахслар мурожаатларини ўрганди
30 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Асака туманида яшовчи аёл мурожаат қилиб, ногиронлиги бўлган фарзандларига ногиронликни белгилаш масаласида ёрдам беришни сўради. Мурожаатчининг сўзларига кўра, унинг қизи бир неча йиллардан бери 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, у доимий ногиронликка ўтказилмаган. Қолаверса, 3-гуруҳ ногирони бўлган ўғлини ҳам қайта тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича ҳам мурожаат қилди.
МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
29 Ноя
2023 йилнинг 29 ноябрь куни Минск шаҳрида МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Гибрид шаклида бўлиб ўтган муҳокамаларда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ҳамда Ҳамдўстлик Бош котиби ва МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этишди. Делегация таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабаев ҳам қатнашди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир  Навоий вилоятининг Конимех туманида ўтказилди
28 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Самарқанд вилоятида жойлашган Манзил-колониясида ўтказилган тиббий кўрикда 6 нафар маҳкумда жарроҳлик амалиётини ўтказишга эҳтиёж борлиги аниқланди – Омбудсман
27 Ноя
2023 йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятида бўйича минтақавий вакили томонидан Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган 37-сон Манзил-колониясига мониторинг ташрифи амалга оширди. Мониторингда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 2023 йилнинг 10 ойлигида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижаларига бағишланган  БРИФИНГ
27 Ноя
2023 йилнинг 10 ой давомида Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 10,5 мингга яқин мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 12 таси белгиланган тартибда аноним деб топилган.
Намангандаги олис чегара ҳудуди ҳисобланган Ғова қишлоғидаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
24 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Қозоғистонда оиладаги зўравонликка қарши кураш масалалари жаҳон давлатлари омбудсманлари иштирокида муҳокама қилинди
24 Ноя
2023 йилнинг 24 ноябрь куни Остонада “Оиладаги зўравонликка қарши кураш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро экспертлар, Евроосиё Омбудсманлар Альянси вакиллари ҳамда қатор давлатлар Омбудсманлари, нодавлат ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, Қозоғистон Республикаси давлат органлари вакиллари иштирок этишди.