Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман мониторинги: Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатлари ўрганилмоқда
27 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларидаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга навбатдаги мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Қайд этиш лозимки ушбу ўрганишлар давомида ушбу пенитенциар муассасаларга ўрнатилган “Омбудсман қути”ларида қолдирилган мурожаатлар қабул қилинади.
Оғир касалликка чалинган маҳкумлар жазони ўташдан озод қилинди
26 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Сурхондарё вилоятидаги 41-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган 2 нафар маҳкум оғир касалликлари туфайли жазодан озод қилинишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Омбудсман Австрия Парламенти вакиллари ва ватандошларимиз билан учрашди
22 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Австрияда расмий ташриф давомида бир қатор тадбирларда иштирок этди. Ташриф давомида делегация аъзолари Австрия Парламентининг “Давлат ва жамият” диалог платформаси бошқармаси раҳбари Давид Пинхасов ва халқаро алоқалар бўлими вакиллари билан учрашишди ва Парламент тарихи, ишлаш тартиби ва тузилиши билан танишди.
Омбудсман тақдимномасига кўра, Сирдарёдаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги камчиликлар бартараф этилди
22 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Янгиер шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ)га амалга оширган мониторинг ташрифида қатор камчиликлар аниқланиб, ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича Омбудсман тақдимномаси киритилган эди. 
Омбудсман Австриядаги пенитенциар муассасага ташриф буюрди
21 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматовабошчилигидаги делегация Австрияга ташриф доирасида Корнойбург ҳибсхонаси фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон ва Австрия Омбудсманлари: инсон ҳуқуқлари ҳимоясидаги ҳамкорлик
19 Ноя
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Австрия Омбудсманлар Кенгаши таклифига асосан Австрияда бўлиб турибди.
Мурожаатлар қўшимча мутахассислар жалб этилган ҳолда жойига чиқиб ўрганилмоқда
16 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га ҳар куни 100-120га яқин ёзма ва электрон мурожаатлар келиб тушади. Ушбу мурожаатлар ўрганилиб, Омбудсман ваколатига тегишлилари назоратга олинади. Назоратга олинмаган мурожаатлар мазмунидан келиб чиқиб, кўриб чиқиш ва мурожаат муаллифини хабардор этиш учун тегишли давлат идоралари ва ташкилотларга йўналтирилади.
15 Ноя
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун 2024 йилнинг 15 ноябрь куни Президент томонидан имзоланди.
Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда - Омбудсман
15 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, зарурат бўлган ҳолларда мутахассислар жалб қилинган ҳолда масалалар жойига чиқиб ўрганилмоқда. Натижада фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро С.А. “Гулистон экстракт-ёғ” АЖда ишлаб келгани ва мазкур корхона билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг ишлаган кунлари учун иш ҳақи тўлаб берилмагани бўйича мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат назоратга олиниб, Омбудсман томонидан фуқаро манфаатида унинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш бўйича судга даъво ариза киритилди. Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан иш берувчи зиммасига фуқаро С.А. фойдасига жами 21 миллион сўм ундирилиши белгиланди.