Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фуқаронинг Психоневрология диспансерига мажбурий жойлаштирилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади
23 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Aspekt24.uz интернет нашри муҳаррири бир фуқаро Андижон вилояти Психоневрология диспансерига мажбурий жойлаштирилганлиги юзасидан мурожаат қилди. Ушбу мурожаат назоратга олиниб, Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакилига ўрганиш учун юборилди.
Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширилди
20 Июл
2024 йилнинг 18 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси вакили ҳам иштирок этди.
Манзил колониядан Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига юборилган маҳкум ҳолидан хабар олинди
19 Июл
Жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий Қўнғирот туманидаги 27-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Инсон ҳуқуқларига оид тренинг: БМТ механизмлари билан ўзаро ҳамкорлик
16 Июл
2024 йилнинг 16 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси ҳамкорлигида Омбудсман Котибияти ходимлари жумладан, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари учун навбатдаги тренинг ўтказилди. Мазкур семинар  БМТнинг шартномавий органларига муқобил ҳисоботларни тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга бағишланди.
Омбудсман сўровига асосан Тахиатош туманидаги эскирган Наркология диспансери бошқа ҳудудга кўчирилди
16 Июл
Хабарингиз бор, жорий йил бошида ombudsman.uz сайтида “Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман” сарлавҳаси остида хабар эълон қилинган эди. Унда Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тахиатош тумани филиалида ўтказилган мониторинг ташрифларида у ерда сақланаётган беморларга яратилган шароитлар белгиланган талабларга жавоб бермаслиги қайд этилган. Хусусан, муассаса биноси тўлиқ капитал таъмирталаб ҳолда бўлиб, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги ва беморларни очиқ ҳавода сайр қилиш майдони ҳам талаб даражасида эмаслиги, филиалнинг барча қаватларидаги ювиниш хоналарида иссиқ сув мавжуд эмаслиги, асбоб-ускуналарнинг яроқсиз ҳолатда эканлиги ва бошқа камчиликлар аниқланган.
Фракция йиғилишларида янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
15 Июл
2024 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциялари йиғилишларида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.