Маълумот учун, Польша Парламентининг қуйи палатаси — Сейм 460 нафар депутатдан иборат бўлиб, мамлакатнинг асосий қонун чиқарувчи органи ҳисобланади. Унинг таркибида турли соҳалар бўйича фаолият юритувчи 30 га яқин доимий қўмита мавжуд.
Мулоқот давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аҳолини ҳуқуқий билимларини кенгайтириш, парламент назорати механизмларини такомиллаштириш ҳамда инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Ўз навбатида, қўмита раиси ўринбосари Марек Ржонса Польша давлатининг хорижда истиқомат қилаётган поляклар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг миллий-маданий қадриятларини асраб-авайлаш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у дунёнинг турли мамлакатларида фаолият юритаётган поляк диаспоралари билан ҳамкорликни ривожлантириш Польша давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган поляк миллати вакилларининг мамлакат ҳаётига муваффақиятли интеграциялашгани, турли соҳаларда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани қайд этилди. Шу билан бирга, мамлакатимизда турли миллат ва элат вакиллари учун яратилган имкониятлар, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳити юқори баҳоланди.
Учрашув конструктив ва ўзаро манфаатли руҳда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






