Дарслар Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 155-сонли мактаб, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 1 ва 65-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби, Қарши шаҳридаги ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернати ва 26-умумтаълим мактаби, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги 2, 3, 10 ва 12-сонли умумий ўрта таълим мактаблари, Хоразм вилояти Хива туманидаги 28-сон ҳамда Хива шаҳридаги 12-сон умумий ўрта таълим мактаблари, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 22-сонли ўрта умумтаълим мактабларида ташкил этилди.
Машғулотлар интерактив усуллар, видеодарслик, савол-жавоб тарзидаги ўйинлар шаклида ўтказилиб, унда ўқувчиларга шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, рақамли маконда хавфсиз ҳаракатланиш ҳамда ўз ҳуқуқларини англаш масалалари юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, ўқувчилар Омбудсман институтининг фаолияти, инсоннинг шахсий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳақидаги турли кейслар орқали ўз билимларини мустаҳкамлашди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.






