Учрашув давомида ватандошларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари ўрганилиб, уларни қизиқтираётган масалалар ҳамда мурожаатлари тингланди. Шунингдек, фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мавжуд механизмлар, консуллик-ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари ҳамда Омбудсман институти фаолияти хусусида тушунтиришлар берилди.
Очиқ мулоқот давомида фуқаролар ўзлариниқизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича саволлар бердилар. Жумладан, таълим олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистондаги яқинларининг ҳуқуқ ва қонунийманфаатларини таъминлаш билан боғлиқ мурожаатлар эшитилди.
Шунингдек, Элчихона вакиллари хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик ёрдами кўрсатиш ва юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш доимий эътибор марказида эканини таъкидладилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






