Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган натижалар,Конституциямизда инсон ҳуқуқлари кафолатларининг кучайтирилганлиги ҳамда бу борадаги Омбудсман институти олдидаги вазифалар тўғрисида сўз борди.
Ўз навбатида, Бартломей Соханьский Польша Конституциявий трибуналининг ваколатлари, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш тартиби, конституциявий низоларни ҳал этиш ҳақида маълумот берди.
Шу куни Омбудсман ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Польша Республикаси Омбудсмани Марцин Вёнцек билан ҳам учрашишди.
Мулоқот давомида томонлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, Омбудсман институтларининг бу борадаги ўрни ва ваколатлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Польша омбудсманлик институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар тажриба алмашишни кенгайтириш, қўшма тадбирлар ташкил этиш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор амалиётларни ўрганиш бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






