Ташриф давомида мазкур муассасада сақланаётган шахслар учун яратилган яшаш ва овқатланишни шароитлари, тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда таълим олиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Маълумот учун, ушбу марказ Польша ҳудудида бўлиш ҳуқуқи билан боғлиқ масалалари кўриб чиқилаётган ёки миграция жараёнлари доирасида қарор қабул қилиниши кутилаётган чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш учун мўлжалланган муассаса ҳисобланади. Польшада бундай турдаги 6 та марказ фаолият юритади. Ташриф куни мазкур марказда қарийб 100 нафар шахс сақланаётгани маълум қилинди. Марказга жойлаштирилган шахслар суд қарорига асосан белгиланган муддат давомида ушбу муассасада сақланади.
Ташриф чоғида муассасада сақланаётган икки нафар Ўзбекистон фуқароси билан ҳам учрашилиб уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






