Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ХДП фракциясида Омбудсман ҳисоботи кўриб чиқилди
14 Фев
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз учун фарвон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бормоқда. Ушбу мақсадда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплентация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш. шунингдек инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Фракция Омбудcманнинг фаолиятини қандай баҳолади?
12 Фев
2022 йил 11 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Омбудсманнинг 2021 йилги фаолияти таҳлил қилинди
11 Фев
2022 йил 11 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссияси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Расмий муносабат
11 Фев
Хабарингиз бор, жорий йилда Озодликнинг YouTube каналида ва бошқа блогерлар томонидан “Боғланган ва "унутилган": Қарши ногирон болалар уйи кузатув камераларидаги тасвирлар” номли видео тарқалди.
Самарқанддаги 7-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслар қандай масалада мурожаат қилишди?
10 Фев
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Самарқанд вилоятидаги 7-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган 3 нафар фуқародан мурожаат юборилган эди. Мазкур мурожаат юзасидан тўлиқ ахборот олиш мақсадида Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Илхомжон Тухтасинов ушбу муассасага ташриф буюрди.
Қонунчилигимизда ўқитувчи мақоми мустаҳкамланиши лозим
09 Фев
Инсонни инсон қилиб камол топтиришда, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб ҳаётга кириши ва мустаҳкам ўрин олишида ўқитувчи ва мураббийлар, домлаларнинг, барча таълим соҳаси фидойиларининг ҳиссаси беқиёсдир.
Болаларни ғаразли ахборот хуружларидан ҳимоялаш бугуннинг долзарб вазифаси
09 Фев
2022 йилнинг 8 февраль куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А. Юнусова “Халқаро хавфсиз интернет куни”ни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги ва ЮНИСЕФ томонидан ташкил этилган давра суҳбатида маъруза билан иштирок этди.
Омбудсман кўмаги билан 53 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди
08 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) “Ишонч телефони”га Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 28 ва 50-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 25 ҳамда Самарқанд вилоятидаги 38-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 8 нафар маҳкумнинг мурожаатлари келиб тушган эди. Ушбу мурожаатларда, маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг белгиланган қисми ўталган бўлишига қарамай, уларга нисбатан инсонпарварлик далолатномаси қўлланилмаётгани баён қилинган.
Омбудсман Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси комиссияси раиси Фатма Аксал билан учрашди
07 Фев
2022 йилнинг 7 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Имкониятларда гендер тенглик комиссияси раиси Фатма Аксал бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.