Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Бухоро туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Галаосиё”, “Наврўз”, “Мустақиллик”, “Ойбек” ва “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун навбатдаги тадбир ўтказилди.
Тадбирда “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида аҳоли хабардорлиги оширилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати