Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразмдаги 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
2023 йилнинг 18 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг текшируви давомида ҳибсхонада жами 228 нафар маҳкум ва маҳбуслар сақланаётганлиги маълум бўлди.

Мониторингда дастлаб ҳибсхонадаги узоқ муддатли учрашув хонаси ва фуқароларни қабул қилиш хонаси кўздан кечирилди.

Шунингдек, мониторинг ташрифида ҳибсхона ҳудуди, умумий фойдаланадиган хоналар, ошхона ва омборларнинг санитария ҳолати текширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Ҳибсхонада сақланаётган 2 нафар маҳкум минтақавий вакил томонидан қабул қилиниб, улар суҳбат давомида суд ва тергов жараёни бўйича норозилигини билдиришди. Уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати