Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мурожаатлар таҳлили асосида энг кўп мурожаат келиб тушаётган ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилди
Мурожаатчилар билан манзилли ишлаш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га келиб тушаётган мурожаатлар ҳудудлар кесимида мунтазам таҳлил қилиниб, мурожаатлар нисбатан кўп юборилаётган ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Таҳлилларга кўра, Нукус шаҳридаги Дўстлик ва Қаттағар маҳаллаларидан Омбудсманга келиб тушаётган мурожаатлар сони нисбатан юқори экани сабабли шу  маҳаллаларда Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Масалаларни жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабулларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, маҳаллий ҳокимлик, профилактика инспекторлари ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари ҳам жалб этилди.

Қабулларда асосан уй-жой, ижтимоий ёрдам, мерос, кадастр ва иш билан таъминлаш масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Сайёр қабулларда 17 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатлари эшитилди. 4 та мурожаат жойида ҳал этилди, 8 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 5 та мурожаат эса қўшимча ўрганиш учун қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати