Хусусан, Тошкент шаҳрида қўшнилар ўртасида юзага келган низо оқибатида кекса аёлга 1 млн 236 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўллангани юзасидан мурожаат ўрганилди. Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили фуқаро Ф.Г.нинг яшаш жойига бориб, ҳолатни ўрганганида, кекса аёлнинг ёлғиз яшаётгани ва оғир шароитда экани маълум бўлди. Ишга оид ҳужжатлар ўрганилиб, минтақавий вакилнинг ҳуқуқий тушунтиришларига асосида фуқаро мазкур қарор устидан судга мурожаат қилди. Суд қарори билан унга қўлланган маъмурий жарима бекор қилинди.
Наманган вилоятининг Норин туманида яшовчи М.Х. даволаниш учун моддий ёрдам сўраб Омбудсманга ёзган мурожаати минтақавий вакил томонидан тегишли масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилган ҳолда жойига чиқиб ўрганилди. Натижада фуқаронинг даволаниши учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 7 млн сўмга яқин маблағ ажратилди.
Шунингдек, Чуст туманида яшовчи фуқаро Х.О. асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб мурожаат қилди. Минтақавий вакил томонидан масала жойига чиқиб ўрганилиши натижасида қарздорлик билан боғлиқ тушунмовчилик бартараф этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






