Бу борадаги навбатдаги лойиҳа - Омбудсманнинг мобиль иловаси ҳам мурожаатчиларга яна қўшимча имкониятлар яратилгани билан аҳамиятлидир. Унда фуқароларга онлайн маслаҳат бериш, мурожаатнинг ижро ҳолатини онлайн равишда мониторинг қилиб бориш, мобиль илова орқали мурожаат ижроси юзасидан тегишли ташкилотлардан юборилган жавоб хатлари , статистик маълумотлар билан танишиш, сўровномалар ўтказиш каби хизматлар жорий этилиши кўзда тутилган.
2023 йилнинг 18 сентябрь куни ушбу мобиль илованинг дастлабки тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда ушбу иловани янада такомиллаштириб бўйича қатор таклифлар билдирилди.
Омбудсман мобиль иловаси ишга туширилгач, унинг барча имкониятлари ҳақида жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати