2023 йил 17 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов Сирдарё вилояти асаб ва Руҳий касалликлари шифохонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Жорий йилнинг 3 март куни Тошкент шаҳрида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг халқаро маслаҳатчиси Шахрбану Таджбахшнинг мамлакатимизга қилган ташрифи доирасида “Можароли ҳудудлардан қайтган фуқароларнинг репатриацияси, реабилитацияси ва реинтеграциясини баҳолашда инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув: Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Жорий йилнинг 1-3 март кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларга ўтказиладиган мониторингларда зўравонлик ҳолатлари ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
2023 йилнинг 1 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг халқаро маслаҳатчиси Шахрбану Таджбахш билан учрашди.
Жорий йилнинг 27 февраль куни “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қайта ижтимоийлаштиришда давлат идоралари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида Республикамизнинг турли ҳудудларидаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, 20-25 февраль кунлари ўтказилган “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ташаббуси билан жойларда 20 га яқин ёшлар билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.