2024 йилнинг 30 январь куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) БМТ ТДнинг Европа ва Марказий Осиё учун Истанбул минтақавий маркази қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик масалалари бўйича вакиллари билан онлайн шаклда учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилоятидан фуқаро А.Б. хонадони электр таъминотидан узиб қўйилгани бўйича Янгийўл тумани электр таъминоти корхонаси устидан шикоят қилди.
2024 йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нико Схемерс билан учрашди.
2024 йилнинг 25 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори раҳбари в.б. Зильке Клёвер билан учрашди.
2024 йилнинг 25 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Омбудсман ҳузурида тузилган Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
2024 йилнинг 22 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этишди.
Бир қатор оммавий ахборот воситаларида “Россияда полиция мигрантларни ўрдаксимон юришга мажбурлади” сарлавҳаси остида хабарлар эълон қилинди. «Русская Община Екатеринбург» телеграм каналида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россия миграция қонунчилигига амал қилиниши бўйича рейд ўтказганини маълум қилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси амалга оширилмоқда.