Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фуқаролик жамияти институтларининг депутатлар фаолиятидаги аҳамияти
2025 йил 28-30 январь кунлари Парламент тадқиқотлари институти ва Конрад Аденауер жамғармаси ҳамкорлигида “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарнинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов маърузачи сифатида иштирок этди. У иштирокчиларга депутатлар ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, инсон ҳуқуқлари ҳимоясидаги долзарб вазифалар ҳақида маъруза қилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон давлатчилик тарихида илк бор аралаш сайлов тизими асосида шаклланган парламент депутатлар ва институт ходимлари учун парламентаризмга оид долзарб билим ҳамда тажрибани оширишдан иборат.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари