Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мониторингларда аввалги аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлик ҳолатлари ўрганилмоқда
Жорий ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакиллари бир қатор жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифларини амалга оширишди.

Мониторингларда Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги 17-сонли жазони ижро этиш колонияси ва Бухоро вилояти махсус қабулхонаси ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган 35-сонли манзил-колониясидаги шароитлар ўрганилди.

Мазкур мониторинг ташрифларида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, меҳнат шароитлари, кутубхона, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳамда ҳудудлардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди.

Бундан ташқари, мазкур пенитенциар муассасаларга амалга оширилган аввалги мониторингларда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганига алоҳида эътибор қаратилди. Қарши шаҳридаги манзил-колония ҳудудида маҳкумлар учун 360 ўринли ётоқхона ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қурилиши давом этаётгани маълум бўлди.

Бироқ, манзил-колонияда маҳкумларнинг овқатланиши ва статционар даволаниши учун етарли шароитлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ташрифлар давомида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, ҳудудлардаги “Омбудсман қути”лари кўздан кечирилиб, унга ташланган мурожаатлар назоратга олинди.

Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.  

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати