Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижоннинг чекка ҳудудида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди ва тиббий кўрик ташкил этилди
08 Фев
Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдир. 2022 йилда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иш бошлаши билан республиканинг чекка ҳудудларига бориб, фуқаролар муаммоларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди. Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан навбатдаги сайёр қабул вилоятнинг Андижон тумани, "Юксалиш" МФЙда ўтказилди. Унда фуқаролар маиший газ балони, деҳқончилик учун ер ажратиш, банк кредити, фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги фактни тасдиқлаш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди.
“Шарманда тахтаси” бўйича Омбудсман муносабат билдирди
07 Фев
Kun.uz сайтида бугун, 2024 йил 7 февраль куни “Навоийда “Шарманда тахтаси” пайдо бўлди” сарлавҳада хабар эълон қилинди.
Алимент тўламасликнинг оқибати жиноий жавобгарлик билан тугаши мумкин-Омбудсман
06 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га алимент тўламагани учун жиноий жавобгарликка тортилган судланувчи П.Д. ўзига тайинланган жазони енгиллаштириш бўйича мурожаат қилди.
Ишга тиклаш бўйича суд қарори Омбудсман аралашувидан сўнг ижро этилди
05 Фев
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Наманган вилоятидан фуқаро Б.Р. суд қарори билан ишга олиниши белгиланган бўлсада, унинг ижро этилмаётгани бўйича мурожаат қилди.
Тошкент шаҳар прокуратурасидаги қийноқ ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилмоқда
03 Фев
Жорий йилнинг 02 февраль куни Аспект24нинг you tube ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Тошкент шаҳар прокуратурасида депутатни қийноққа солишдими” сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.
“Ҳуқуқ билимдони”  Омбудсман викторинаси ғолиблари тақдирланди
02 Фев
2024 йилнинг 2 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (oмбудсман) ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ҳуқуқ билимдони” Омбудсман викторинасининг якуний II босқичи ўтказилди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
31 Янв
2024 йилнинг 31 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Нукусдаги тергов ҳибсхонасига қайта мониторинг: ИИВга киритилган Омбудсман хулосасида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилдими? 
31 Янв
2024 йилнинг 26 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ва Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Навбатдаги “Омбудсман соатлари” Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Наманган, Жиззах ҳамда Андижон вилоятларида ўтказилди
31 Янв
Хабарингиз бор, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш бўйича республика бўйлаб "Омбудсман соатлари" ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирлар Нукус шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабида, Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 5-сонли, Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги 1-сонли, Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 31-сонли ҳамда Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 48-сонли умумтаълим мактабларида ташкил этилди.