Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман 2023 йил ҳисобидан охирги фуқаролар қабулини ўтказди
29 Дек
2023 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Омбудсман фаолияти илмий жиҳатдан кучайтирилади: Вакил ҳузурида Илмий-маслаҳат кенгаши тузилди
28 Дек
Маълумки, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид ечимини кутаётган муаммолар айнан мурожаатлар билан ишлаш бўйича кундалик амалиётда, мониторинг ташрифлари ва ўрганишларида юзага чиқади. Ушбу ҳолатларни чуқур илмий таҳлил қилиш ва хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда қонунчилик таклифларини ишлаб чиқиш Омбудсман фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.
Омбудсман тўлов қобилиятига эга бўлмаган ота-она ўрнига таълим харажатларини қоплаётган фарзандларга ҳам солиқ имтиёзи қўлланилишини таклиф қилмоқда
27 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаролардан келаётган мурожаатлар мунтазам таҳлил қилиб борилади. Уларда кўтарилган муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш мақсадида Омбудсман томонидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Навоийда ўз жонига қасд қилган маҳкум ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда
26 Дек
ОАВда Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида 25 декабр куни соат 14:40ларда 11-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда маҳкум чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осиши оқибатида вафот этгани қайд этилган.
Омбудсман бошчилигида пенитенциар муассасаларига ўтказиладиган мониторинг ташрифларини режалаштириш ва ўтказиш методологияси
26 Дек
2023 йилнинг 25-26 декабрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизм доирасида пенитенциар муассасаларига мониторинг ташрифларини режалаштириш ва ўтказиш методологияси” мавзусида семинар ўтказилди.
Сирдарёдаги Махсус қабулхона шароитлари ўрганилди
22 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Мирзаобод туманидаги Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага мониторинг ташрифини амалга оширди.
Самарқанддаги ҳушёрхоналарда аниқланган камчиликлар бўйича вазирликка Омбудсман тақдимномаси киритилди
21 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили ва Омбудсман ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича туманлараро (Ургут, Тойлоқ, Иштихон, Пахтачи, Пайариқ, Булунғур туманлари ва Каттақўрғон шаҳри) пунктларига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Навоийда ташкил этилган “Омбудсман мактаби” тадбири ушбу ҳудуддан юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга бағишланди
19 Дек
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман БМТ томонидан ўтказилаётган тадбирлар доирасида қатор учрашувлар ўтказди
16 Дек
БМТ томонидан Женевада ўтказилаётган тадбирлар доирасида жорий йилнинг 15 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Аёлларга нисбатан камситишнинг барча турларини бартараф этиш қўмитаси аъзоси Каролина Харвей билан учрашди.