Мазкур ҳолат август ойининг охирларида олинган хабарларга кўра, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилганлиги маълум қилинади.
Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ҳолатни жойига чиқиб хабарда қайд этилган фуқаро билан суҳбатлашиб ўрганган. Хабар асосида ишга оид тўпланган маълумотлар асосида Наманган вилояти ИИБ ҳамда Наманган шаҳар прокуратурасига Омбудсманнинг назорат хати киритилган.
Омбудсманга тақдим этилган маълумотларга кўра, Наманган вилояти Чуст тумани ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати профилактика инспектори майор Д.Б. хизмат вазифасига эътиборсиз ва беписандлик билан ёндашиб, ўз хизмат ҳудудига ҳеч бир сабабсиз бормасдан, Ички ишлар органлари ходимларининг касбий ва хизмат интизоми кодекси талабларини қўпол равишда бузганлиги учун лавозимидан бўшатилган. Шу билан бирга, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.
Ушбу ҳолат куни кеча қатор оммавий ахборот воситаларида ёритилгани муносабати билан, мазкур иш Омбудсман назоратида эканини, қийноққа оид ҳар бир мурожаат ва хабар дарҳол ўрганилиши маълум қилинади.
Тергов ҳаракатлари якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати