Қабул давомида меҳнат ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя, суд-ҳуқуқ тизими фаолияти, маҳкумлар ҳуқуқлари ҳамда бошқа йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатларнинг баъзиларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ваколатга доирлари эса назоратга олиниб, ўрганишга киришилди. Фуқаролар муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти, ombudsman.uz мобил иловаси орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсман идорасига ва ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати