Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга Андижон вилоятидан юборилган мурожаатларда қандай масалалар кўтарилган?
Аҳолининг мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилган навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири Андижон вилоятида ташкил этилди. Дастлаб мазкур ҳудуддан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилиниб, аҳоли учун долзарб бўлган масалалар танлаб олинди ва унга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Гулнора Абдувохидова ва Ойбек Юлдашевлар ҳамда тегишли ташкилот вакиллари жалб этилди.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги  очиқ мулоқот 2025 йил 27 август куни вилоятнинг  чекка ҳудуди ҳисобланган Булоқбоши туманида ўтказилди. Унда “Учтепа”, “Қашқар”, “Зарғалдоқ”, “Юксалиш”, “Тинчлик”, “Ёрбоши”, “Бозорбоши”, “Ривож”, “Истиқлол”, “Саноат”, “Ширмонбулоқ” ва “Баландчек” маҳаллаларидан 200 нафарга яқин фуқаро иштирок этди.

Тадбирда кибержиноятчилик ва молиявий фирибгарликларнинг олдини олиш, меҳнат миграцияси жараёнларини қонуний асосда ташкил этиш ҳамда Президентнинг 2025 йил 4 августда қабул қилинган “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ҳақида аҳолига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Маърузалар аҳолига содда ва ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан берилган қатор саволларга ҳам батафсил жавоблар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати