Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
23 Июл
2024 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Омбудсман тавсиясига кўра, 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида аёллар бўлинмаси иш бошлади
23 Июл
2024 йилнинг 23 июль куни 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида 50 ўринли аёллар бўлинмасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Котибият ходимлари ҳам иштирок этиб, беморларга яратилган шароитлар билан танишишди.
Фуқаронинг Психоневрология диспансерига мажбурий жойлаштирилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади
23 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Aspekt24.uz интернет нашри муҳаррири бир фуқаро Андижон вилояти Психоневрология диспансерига мажбурий жойлаштирилганлиги юзасидан мурожаат қилди. Ушбу мурожаат назоратга олиниб, Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакилига ўрганиш учун юборилди.
Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширилди
20 Июл
2024 йилнинг 18 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г.Абдувоҳидова Андижон “Саховат” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси вакили ҳам иштирок этди.
Манзил колониядан Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига юборилган маҳкум ҳолидан хабар олинди
19 Июл
Жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий Қўнғирот туманидаги 27-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Инсон ҳуқуқларига оид тренинг: БМТ механизмлари билан ўзаро ҳамкорлик
16 Июл
2024 йилнинг 16 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси ҳамкорлигида Омбудсман Котибияти ходимлари жумладан, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари учун навбатдаги тренинг ўтказилди. Мазкур семинар  БМТнинг шартномавий органларига муқобил ҳисоботларни тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга бағишланди.