Бугунги кунда республика бўйича жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун жами 90 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда (ихтисослаштирилган таълим муассасалари) 21 минг нафардан ортиқ ўқувчилар таълим-тарбия олади.
Лойиҳанинг асосий мақсади — болаларда ҳуқуқий билимларини кенгайтириб, ҳуқуқий онгни шакллантириш, уларнинг ўз ҳуқуқларини англаш ва ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
2 босқичдан иборат ушбу Викторинада Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган таянч ҳаракати шикастланган болалар учун мактаб-интернатларининг 90 нафарга яқин ўқувчилари қамраб олинган. Хусусан, Ангрен шаҳридаги 34-сонли ва Қўқон шаҳридаги 9-сонли ва Олмазор туманидаги 100-сонли таянч ҳаракати шикастланган болалар учун мактаб-интернатлари ўқувчилари викторинанинг 1-босқичида иштирок этишган.
Омбудсман викторинанинг якуний босқичида ҳудудлардан энг юқори балл тўплаган 9-11 синф ўқувчиларининг 9 нафари иштирок этди.
Якуний босқичда иштирокчиларнинг ҳуқуқий билим ва таҳлил қилиш кўникмаларини баҳолаш мақсадида ҳар бир синф кесимида алоҳида саволлар тайёрланди. Савол ва казуслар ўқувчиларнинг ёши ва ўқув дастурига мос ҳолда ишлаб чиқилиб, уларнинг ҳуқуқий хабардорлиги, мантиқий фикрлаши ва ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти баҳоланди.
Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан берилган баллар асосида аниқланган ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
9-синф ўқувчилари орасида:
1-ўрин — Муродов Озодбек Қўқон шаҳридаги 9-сонли мактаб-интернати ўқувчиси
2-ўрин — Рахматжонова Севинч Ангрен шаҳридаги 34-сонли мактаб-интернати ўқувчиси
3-ўрин — Иркенов Ғиёс Тошкент шаҳар 100-сонли мактаб-интернати ўқувчиси
10-синф ўқувчилари орасида:
1-ўрин — Икромова Муназзифа Қўқон шаҳридаги 9-сонли мактаб-интернати ўқувчиси
2-ўрин — Абдусамиев Дилшодбек Тошкент шаҳар 100-сонли мактаб-интернати ўқувчиси
3-ўрин — Мамаджонова Сабрина Ангрен шаҳридаги 34-сонли мактаб-интернати ўқувчиси
11-синф ўқувчилари орасида:
1-ўрин — Абобакирова Муслимахон Қўқон шаҳридаги 9-сонли мактаб-интернати ўқувчиси
2-ўрин — Тўғаймуродова Мужизахон Тошкент шаҳар 100-сонли мактаб-интернати ўқувчиси
3-ўрин — Сайдазимова Камола Ангрен шаҳридаги 34-сонли мактаб-интернати ўқувчиси
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






