Навбатдаги очиқ мулоқотлар Тошкент, Андижон, Навоий, Хоразм, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилди. Дастлаб, мурожаатлар таҳлил қилиниб, ҳар бир ҳудуд учун долзарб масалалар аниқланди ва тегишли масъул идора вакиллари жалб этилди.
“Омбудсман мактаби” тадбирларида жами 1000 нафарга яқин фуқаролар қамраб олинди. Хусусан, Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги “Навбаҳор”, “Обод”, Улуғбек”, “Зарбулоғ”, “Апартак” ва Олмалиқ шаҳридаги, “Бобур”, “Саҳоват” ва “Камалак” маҳаллалари, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Ангидон” ва “Лангар”, Конимех туманидаги “Наврўз”, “Шўртепа”, “Бирлик”, “Гулистон”, “Юксалиш” маҳаллалари, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги “Мухаббат”, “Ёшлик” ва “Навбахор” ва Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги “Дўстлик”, “Маданият”, “Наврўз”, “Арзимбетқум” ва бошқа маҳаллаларда яшовчи фуқаролар иштирок этишди.
Уларда кибержиноятчилик ва молиявий фирибгарликнинг олдини олиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнат миграцияси жараёнларини ҳуқуқий тартибга солиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
“Омбудсман мактаби” тадбирларидан сўнг, минтақавий вакилларнинг сайёр қабуллари ҳам ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.
Шунингдек, Андижон вилояти Андижон шаҳридаги ОИТСга қарши кураш маркази, Андижон давлат тиббиёт институти, Наманган давлат университетининг Юридик ҳамда Ижтимоий фанлар факультетлари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Қашқадарё вилоятидаги Аёллар маркази, Қарши давлат техника университети, Турон университети ҳамда Ахборот технологиялари ва менежмент университетида ҳам “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди.
Ушбу тадбирларда талабаларга ёшларга оид давлат сиёсати ва улар учун яратилган имкониятлар ҳақида тушунтириш берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.






