Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ходимга ортиқча тўланган маблағлар қай тартибда ушланади? Омбудсманга юборилган мурожаат асосида бухгалтерлар жаримага тортилди.
20 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилоятидан фуқаро Г.И. ва бир неча нафар фуқароларнинг жамоавий мурожаати келиб тушди. Унда мурожаатчилар ойлик маошлари ноқонуний тартибда ушлаб қолинганини билдириб, меҳнат ҳуқуқларининг тикланишини сўрашган.
Навоийнинг Хатирчи туманидан юборилган мурожаатлар таҳлилига асосан фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
19 Июн
Навоийда фуқароларни мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлардан, ижтимоий соҳада аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди. Уларда Хатирчи туманидаги “Тамабахрин”, “Ақовли” “Боғчакалон” ва “Истиқлол” маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатида судга киритилган даъво ариза қаноатлантирилди
19 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига бир гуруҳ фуқаролар ойлик иш ҳақлари пластик карточкага келиб тушганда банк асоссиз равишда “кредитдан бўлган қарздорлиги учун” деб пулларини ечиб олиб қўйганлигидан норози бўлиб шикоят қилишди.
Самарқандда Ўзбекистон ва Мўғулистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманлари учрашуви бўлиб ўтди
14 Июн
2024 йилнинг 13 июнь куни Самарқандда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова янги сайланган Мўғулистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси Бош комиссари Сунжид Дулгар билан учрашди.
Омбудсман ва Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
14 Июн
2024 йилнинг 13 июнь куни Самарқандда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институтининг бошқарув аъзоси Зеннуре Бер билан учрашди.
Омбудсманнинг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
12 Июн
2024 йилнинг 12 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Матильда Богнер ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюроси Марказий Осиё учун минтақавий ваколатхонасининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Павло Бяликлар билан учрашди.
Омбудсманнинг халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
12 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Умумий манфаатларни излаш Халқаро нотижорат ассоциациясининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Кенешбек Сайназаров билан учрашди.
Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили мурожаатни жойига чиқиб ўрганди
11 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Тошкент шаҳридан фуқаро К.Л. ижтимоий ёрдам олиш бўйича оферта шартномасини имзолаш ва ундаги айрим сўзларга ўзгартириш киритишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
10 Июн
Жорий йилнинг 7 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили 8-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.