Мурожаатларда асосан меҳнат муносабатлари, пенсия таъминоти, суд ҳужжатларининг ижроси, алимент ундириш, яқин қариндошлар ўртасида мулкка эгалик ҳуқуқи, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда маҳкум ва маҳбуслар ҳуқуқларига оид, шунингдек, суд- тергов жараёнлари билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат Омбудсман томонидан атрофлича тингланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда иш юритувга олиниб, тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда ўрганилиши белгиланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






