Тадбир давомида Омбудсманнинг 2025 йилги фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, иштирокчиларга Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги ўрни, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш амалиёти ҳамда қийноқ ҳолатларига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот давомида бўлажак ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида инсон ҳуқуқларига риоя этиш, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш, мурожаатчиларга ҳурмат ва масъулият билан ёндашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ички ишлар органлари ходимининг ҳар бир ҳаракати инсон қадри, қонунийлик ва жамоатчилик ишончи билан бевосита боғлиқ экани таъкидланди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






