Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
2 йилга кечиккан уй: Омбудсман фуқаро манфаатида судга даъво ариза киритди
17 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров номига Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Р. янги уй-жой сотиб олиш бўйича тузилган шартнома шартлари 2 йилдан бери бажарилмагани бўйича мурожаат қилди.
Бухоро судида 39 нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди
17 Мар
Нукус воқеалари бўйича  судланувчилар Алымбай Мирзамбетов, Муратбай Пирлепесов, Алйшер Шарапов, Онгарбай Мамутов, Тимурбек Исмаилов, Расул Султаниязов, Есимқан Қанаатов, Абдималик Хожаназаров, Абзал Наурызбаев, Нурмухаммед Генжебаев, Амантай Сейтмуратовларга прокурор озодликдан маҳрум килиш жазоси тайинлашни сўраган бўлсада, суд Мустақил комиссиянинг илтимосномасини инобатга олиб уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, уларга танланган қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор килиниб, суд залидан озодликка чиқарилди.
Мустақил комиссия суд раисидан 39 нафар айбланувчига инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо тайинланишини сўради
17 Мар
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланган эди.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабулида 15 га яқин мурожаатлар келиб тушди
16 Мар
2023 йилнинг 15 март куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Гулистон шаҳар адлия бўлими ҳамкорликда “Сайёр қабул” ташкил этди.
Ўзбекистон ва Франция Омбудсманлари институтларининг ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
16 Мар
2023 йилнинг 16 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ва Франция ҳуқуқ ҳимоячиси ўринбосари, медиация бўйича бош делегат Д.Агасински ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди.
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ТЎЛИҚ БАРҲАМ БЕРИЛАДИ
15 Мар
Узоқ йиллар республиканинг халқаро имиджига салбий таъсир қилиб келган мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилди.
Ҳар бир боланинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш ҳуқуқи Конституцион норма сифатида таъминланади
14 Мар
Бугун биз тарихий жараёнларни бошдан кечирмоқдамиз, яъни Янги Ўзбекистоннинг Конституциясини янгилаш, унинг негизларини янада демократлаштириш, том маънода халқчил Конституцияга айлантириш бўйича бошлаган ишларимизнинг мантиқий якунига келмоқдамиз.
Омбудсман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди
13 Мар
Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 13 март куни  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюришган эди.
АЁЛ СУДЬЯЛАРНИНГ ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ҲИССАСИ
11 Мар
2023 йил 11 март куни Тошкентда «Аёл судьяларнинг одил судловни таъминлашдаги ҳиссаси» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.