480 ўринга мўлжалланган шифохонада мониторинг ўтказилган куни 515 нафар шахс даволанаётгани аниқланди.
Мониторинг ташрифида мазкур шифохонада даволанаётган беморларга яратилган шароитлар, жумладан уларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, дори-дармон ва зарур техник воситаларининг таъминоти ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш хонасидаги шароитлар ўрганилди.
Бундан ташқари, беморларнинг шифохонадаги шароитлар бўйича фикрларини ўрганиш мақсадида улар билан инливидуал ва оммавий суҳбатлар ўтказилди.
Мониторинг ташрифи якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Омбудсман томонидан қийноқларни олдини олиш бўйича мониторинг ташрифлари якуни юзасидан аниқланган камчиликлар бўйича таҳлилий маълумотлар Олий Мажлис палаталарига тақдим этиб келинмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати