Мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш жойлари, тиббиёт бўлими, ошхона, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситаларини сақлаш шароитлари ўрганилди.
Шунингдек, мазкур колония сил касаллигига чалинган беморларни даволаш учун ихтисослашган муассаса бўлгани сабабли маҳкумларнинг даволаниши учун яратилган тиббий шароитлар, жумладан рентген қурилмалари ва зарур дори воситлари билан таъминланганлик ҳолатлари кўриб чиқилди.
Сўнгра “Омбудсман қути”сига келиб тушган мурожаатлар қабул қилинди ҳамда хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича колония маъмуриятига Омбудсман томонидан тегишли тавсиялар киритилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати