Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйидаги шароитлар ўрганилди
2024 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Янгиер “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторингда беморларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, кутубхона, муолажа хонаси ҳамда ҳудуддаги бошқа шароитлар ўрганилди.

Аниқланишича, интернат уйида назорат ўтказиш пункти доимий навбатчилик асосида ташкил этилган, ошхонага бориш имконияти чекланган беморлар учун овқат тарқатиш ва 100 ўринга мўлжалланган овқатланиш хонаси мавжуд.

Шунингдек, даволанаётган шахслар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун тикув-бичув цехлари, дам олиш ҳамда спорт машғулотларини бажариш майдончаси ташкил этилган.

Кутубхонада 800 та турли хил бадиий адабиётлар билан бойитилган бўлиб, кунига 18 нафар беморлар китоб мутолаа қилишга киришади.

Бундан ташқари, ташриф давомида мулоқотга лаёқатли беморлар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлашиб, муассасада яратилган шароитлар бўйича фикрлари ўрганилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати