Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкум ва маҳбуслар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат қилмоқда?
25 Фев
Тошкент вилоятидаги 13-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган бир маҳкум ёлғиз ва боқувчисиз қолган онасининг оғир аҳволидан хабар топгач, Омбудсманга мурожаат қилди.
Омбудсман тақдимномасига кўра, Сирдарёдаги манзил-колониясида сақланаётган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари яхшиланди
24 Фев
Жорий йилнинг январь ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятдаги 40-сон манзил-колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликлар , жумладан, баъзи ишлаб чиқариш объектларида маҳкумлар учун ажратилган ювиниш хоналаридаги вазият, овқатланиш шароитларининг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги юзасидан Омбудсман тақдимномаси киритилган эди.
Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги қатор пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
21 Фев
Жорий ҳафтада Омбудсманнинг Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган ва Тошкент вилоятидаги минтақавий вакиллари томонидан бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари ўтказилди.
Омбудсман ва ёшлар учрашуви: ҳуқуқий билим ва ҳамкорлик имкониятлари
20 Фев
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Омбудсман ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова талабалар билан учрашиб, уларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирди. Суҳбат давомида қийноқларнинг олдини олиш, мурожаатлар билан ишлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
“Омбудсман қутиси”нинг ноқонуний очилиши ҳолати текширилди
19 Фев
Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги 22-сонли жазони ижро этиш муассасасида “Омбудсман қутиси” вилоят прокурори ўринбосари ва колония маъмурияти томонидан ноқонуний равишда очилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Омбудсман мактаби” Навоийда: ҳуқуқий хабардорлик ва аҳоли муаммоларга ечим
19 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан чекка ҳудудлардаги мурожаатлар таҳлил қилиниб, аҳолининг долзарб муаммоларига бағишланган очиқ мулоқотлар ва сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Бундай тадбирларнинг асосий мақсади – жойлардаги муаммоларни тизимли ўрганиш ва аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишдир.
Товоқсойда маҳкум вафоти: Омбудсман ҳолатни назоратга олди
18 Фев
Жорий йилнинг 16 февраль куни Товоқсойдаги 7-сон ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган маҳкум М.Т.нинг вафот этгани ҳолати ҳам Омбудсман назоратига олинди.
Олмалиқдаги колонияда вафот этган маҳкум ҳолати Омбудсман назоратига олинди
18 Фев
Ижтимоий тармоқларда “Олмалиқдаги колониядан маҳкумнинг ўлиги чиқди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Унда марҳумнинг онаси жорий йилнинг 26-28 январь кунлари ўғли билан узоқ муддатли учрашувда бўлгани ва у соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикоят қилмаганини маълум қилган.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш - келажакка ғамхўрлик: мактабларда “Омбудсман соати” дарслари ўтказилмоқда
15 Фев
2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили деб эълон қилинди. Бу муҳим қарор табиатни асраш ва инсон ҳаётини яхшилаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Табиат ва инсонни айро тасаввур қилиш мумкин эмас. Бугунги кунда, табиатни асрамасдан инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, жумладан яшаш, шахснинг эркин камол топиши, соғлиқни сақлаш ҳуқуқлари ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мумкин эмас.