Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Бухородаги минтақавий вакили маҳкум ва маҳбуслар мурожаатларини ўрганмоқда
12 Июн
Жорий йилнинг 7 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова Қоровулбозор туманидаги 17-сон ЖИЭКда сақланаётган маҳкум Ш.Д.нинг мурожаати бўйича мониторинг ташрифини амалга оширди.
“ОМБУДСМАН ҚУТИСИ”даги мурожаат изидан
09 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги 21-сон Жазони ижро этиш колониясида жойлаштирилган “Омбудсман қутиси” орқали келиб тушган маҳкума Ф.Ж.нинг фарзандларига моддий ёрдам ажратилишида амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати Омбудсманнинг Бухоро вилояти минтақавий вакили томонидан ҳудудий мансублиги туфайли  ўрганиб чиқилди. Маҳкума ўз мурожаатида қилган жиноятидан қаттиқ пушаймонда эканлигини билдириб, содир этган жинояти учун барчадан кечирим сўраган. Унинг вояга етмаган болалари (9 ёш ва 2 ёш) ва ногирон онаси моддий жиҳатдан жуда қийналаётганлигини билдириб, уларни моддий қўллаб-қувватлашда амалий ёрдам сўраган.  
Қийноқ ҳолати бўйича Омбудсман муносабати
07 Июн
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали суриштирув ва тергов жараёнларида ёки жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларга жисмоний ва руҳий босим ўтказиш, қийноққа солишга оид қатор хабарлар тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Жиззахда “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
06 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 20 прим 2 моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.
Хоразмдаги тергов ҳибсхонаси шароитлари ўрганилди
05 Июн
2023 йилнинг 29 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсманга Намангандаги тергов ҳибсхонасида ишловчи ходим устидан шикоят келиб тушди
02 Июн
2023 йилнинг 19 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Жаҳонгир Валиев Уйчи туманидаги 6-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Мурожаатчига бепул даволаниши учун ордер берилди
01 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи фуқаро М.И. соғлиғини тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
30 Май
Бугун яъни 2023 йилнинг 30 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулга 30 дан ортиқ фуқаролар келиб, ўз ариза ва мурожаатларини қолдиришди.
Омбудсман минтақавий вакили Фарғонадаги махсус қабулхонага мониторинг ташрифини амалга оширди
29 Май
2023 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда вилоят СЭС, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси махсус қабулхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.